БАЙРАМЛАР ЯРАШГАН ЮРТ

Image_tadbir: 

Бугун шаҳар Истироҳат боғида ўтказилган санъаткорлар иштирокидаги маънавий-маърифий ҳамда 30 июнь –“Ёшлар куни”га бағишланган тадбирлар каттақўрғонликларга манзур бўлди. 
Республикадан ташриф буюрган актёрлар ва санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Санъаткорлар дастлаб 30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан истироҳат боғида ташкил қилинган кўргазмалар билан танишдилар.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари актёрларнинг саҳна кўринишларини мароқ билан томоша қилдилар.
Шўх куй ва қўшиқларга рақсга тушган каттақўрғонликлар санъаткорлар томонидан ижро этилган жонли қўшиқларга ҳам жўр бўлдилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборо хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM