Янгиликлар

Хуфиёна иқтисодиётини илдизига болта уриш керак

Давлат солиқ қўмитасининг маълумотига кўра Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн. сўмга тенг деб баҳоланди. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида бўлган йиғилишда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу маълумотга урғу берар экан, каттақўрғонлик истеъмолчиларни маҳсулот ёки хизмат харидидан сўнг чек сўрашга чақирди.

СОҒЛОМ ҲАЁТГА ҚАДАМ БОС!

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаоллигини ошириш соҳасидаги тарғибот ишлари доирасида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ташаббуси билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилаётган Юриш марафони ана шу шиор остида ўтказилади. Унга шаҳримизнинг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Ҳар йили иқтидорли ва билимли ёшларни аниқлаш мақсадида фанлар бўйича беллашувлар ўтказилади.

Бугун  Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 9 синф ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаси бошланди.

ЯНГИЛИКЛАР

Куни кеча Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарларининг Каттақўрғон шаҳри аҳолиси билан юзма-юз мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳам иштирок этди.

АМАЛИЙ ДАРСЛАР МУТАХАССИСЛАР ТОМОНИДАН ЎТИЛДИ

Шаҳримиздаги 11-Ихтисослаштирилган умумтаълим мактабидаги ҳарбий ватанпарварликка ихтисослашган “Темурбек ворислари”нинг 7-9 синф ўқувчиларига қатор ҳарбий мутахассислик фанлари ўқитилади. Ушбу мутахассислик фанларнинг машғулотлари Миллий гвардия бошқармасининг ҳарбий қисм хизматчилари томонидан ўтилади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM