ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Ҳар йили иқтидорли ва билимли ёшларни аниқлаш мақсадида фанлар бўйича беллашувлар ўтказилади.

Бугун  Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 9 синф ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаси бошланди.

Мазкур танловнинг шаҳар босқичи бошланиши муносабати билан бўлган тантанали тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова қатнашди.

Фан олимпиадаси  шаҳар босқичининг очилиш маросимида шунингдек, вилоят Халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Ж.Мияссаров, шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ш.Тагаев ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM