СОҒЛОМ ҲАЁТГА ҚАДАМ БОС!

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаоллигини ошириш соҳасидаги тарғибот ишлари доирасида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ташаббуси билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилаётган Юриш марафони ана шу шиор остида ўтказилади. Унга шаҳримизнинг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Шаҳар аҳолиси ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинаётган марафон эрталаб соат 7-00 дан “Гўзалкент” ва “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган Миёнкол кўчасидан бошланади.

Марафон сўнггида иштирокчилар “Энг ёш иштирокчи”, “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Энг фаол иштирокчи”, “Энг матонатли иштирокчи”, “Энг маҳоратли иштирокчи”, “Энг эпчил иштирокчи” ва “Энг чаққон иштирокчи”номинациялари бўйича тақдирланадилар.

Марафонга шаҳримиз аҳолисини, ёшларни, депутатларни, корхона ва ташкилотлар раҳбарларини, маҳалла раислари ва аъзоларини фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM