НАВБАТДАГИ ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
05.01.2022 - 17:06Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан сектор ҳудудидаги "Ноқис" маҳалласида тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ёшлар ва фуқароларнинг тадбиркорлик қилиш учун кредит ажратиш, ишга жойлашиш, “Ёшлар дафтари”га киритиш ва бошқа масалалар бўйича жами 12 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 3 тасига жойида тушунтириш берилиб, 4 таси жойида ижобий ҳал этилди.