СЕССИЯДА 2 ТА МАСАЛА КЎРИЛДИ

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессияда дастлаб депутатлар кун тартибидаги биринчи, яъни Каттақўрғон шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2022 йил учун белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала Каттақўрғон шаҳрининг 2022-йилги  маҳаллий бюджетини тадиқлаш масаласи депутатлар муҳокамасида бўлди.

Бу бўйича шаҳар молия бўлими мудири 1- ўринбосари А.Алимов сўзга чиқди.

Шундан сўнг депутатлар бир овоздан шаҳарнинг 2022-йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш ҳақидаги қарорни маъқулладилар.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати   

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM