ТАДБИР МАЗМУНЛИ ЎТДИ

Image_tadbir: 

Мактабимизда 9-февраль улуғ мутафаккир ва буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносиб кутиб олинди. Шу муносабат билан мактабнинг 3-Г синф ўқувчилари томонидан “Буюк зотга таъзим” номли тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида ўтказилган “Расмлар танлови”, “Ким кўп ғазал билади?” ҳамда “Иншолар танлови”да ғолиб бўлган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўқувчи қизлар ва йигитлар томонидан ижро этилган ажойиб рақслар йиғилганларга хуш кайфият улашди. Шунингдек, тадбир давомида ўқувчилар томонидан “Мир Алишер ва хаста одам” деб номланган саҳна кўриниши ҳам намойиш этилди. Албатта мана шундай тадбирлар ўқувчи-ёшларда буюк ватандошларимизга ҳурмат ҳиссини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM