Янгиликлар

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдаги 61- сессияси ўтказилди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

2- СЕКТОР РАҲБАРИ ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Куни кеча шаҳримиздаги 2 сектор ҳудудидаги  Алишер Навоий маҳалласида сайёр қабул ва учрашув ўтказилди.
Шаҳар прокурори, 2 сектор раҳбари Ф.Эгамқулов томонидан ўтказилган ушбу қабулда ҳудуддаги фуқаролар ўзларининг турли масалалардаги мурожаатлари билан иштирок этдилар.
Жумладан, қабул давомида 15 нафар фуқаронинг алимент, уй-жой олиш, ишга жойлашиш, кредит ва бошқа масалалар юзасидан қилган мурожаатлари ўрганилди ва уларнинг 5 таси жойида ҳал этилди.

“ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ АМАЛДА

“Обод маҳалла” дастури асосида маҳаллаларда олиб борилган бунёдкорлик ишлари боис улар янгидан бўй кўрсатиб, замонавий қиёфа кашф этмоқда.
Ушбу дастурга шаҳримиздаги “Яккабоғ” маҳалласи ҳам киритилган. Маҳаллада бугунги кунда 870 та хонадон мавжуд. Дастур асосида ҳудудда айни дамда кенг кўламдаги қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА МУТАСАДДИЛАР ТОМОНИДАН ХУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ

Хотин-қизлар ўртасида юзага келадиган кўплаб кўнгилсизликлар уларнинг етарлича ҳуқуқий билим ва кўникмаларга эга эмасликлари, мавжуд тартиб-қоидаларни билмасликлари оқибатида юзага келади. Бунда улар ўртасида тарғибот, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ишларини ташкил қилишнинг аҳамияти катта.

Сафарбарлик чақируви хизмати шартномаси қандай бажариляпти?

Бугун шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги 1 сектор штабида бўлиб ўтган йиғилиш ушбу масалага бағишланди. Унда шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари М.Тошпулатов ва ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж.Носиров ҳамда шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник З.Хасанов иштирок этди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM