Янгиликлар

Ўзбек мутахассислари тиббий менежмент бўйича малака ошириш мақсадида Туркияга йўл олди

Ўзбекистон ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумга кўра, дастлабки шифокорлар гуруҳи Туркияга малака ошириш учун юборилнгани ҳақида хабар берган эдик. 

Каттақўрғон шаҳрида "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди

Мамлакатимизда бугун ҳар бир инсоннинг илм олиши, тафаккури ва фикр эркинлигини намоён этиши,  ўз иқтидорини руёбга чиқариши учун улкан имкониятлар яратилган. Албатта, жамиятнинг ҳар бир аъзоси мана шундай имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда илмли бўлишга интилиши,  ўзининг, фарзандларининг  келажаги учун ҳаракат қилиши лозим.

Умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Айни пайтда шаҳримиздаги умумтаълим мактабларида ҳам ота-оналар учун "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик"  шиори остида тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 
Тадбир давомида маърузачилар ота-оналарга бугунги кунда фарзандлар тақдирига хавф солаётган иллатлар ҳамда иллатлардан ҳимояланиш нечоғлик муҳим аҳамият касб этишига тўхталиб ўтиш баробарида, ана шундай иллатларнинг аянчли оқибатлари акс этган видео-ролик ҳам ҳавола этилди.

ИШСИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ЯНА БИР ИМКОНИЯТ

Шаҳримизнинг 1-сектор ҳудудидаги "Ермачит" маҳалласида ҳоким ёрдамчиси Ф.Рахимова ташаббуси билан "Полиэтилен Пласт" корхонаси қошида лидер тадбиркор сифатида ажратилган 500,0 млн сўм банк кредити хисобига янги тикув цехи ташкил этилди.

ҲОКИМ “ЕРМАЧИТ” МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ

Кейинги йилларда Каттақўрғон шаҳрида амалга оширилган ислоҳотлар боис маҳаллаларнинг қиёфаси тубдан ўзгарди. Янгидан-янги маҳалла бинолари қад ростлади. Мавжудлари таъмирланиб замон талабларига жавоб берадиган масканга айланди.

Шу кунларда шаҳримиздаги яна бир маҳалла “Ермачит” маҳалласи учун янги бино қуриш ишлари кетмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM