Наврўз-қадим қадриятлар таровати

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари Наврўз байрами муносабати билан ташкил қилинган кўргазмалар билан танишдилар.
Наврўз тантаналарида иштирок этаётган таълим соҳаси, соғлиқни сақлаш, маҳаллалар, ёшлар, хотин-қизлар, турли ташкилотлар вакиллари томонидан намойиш этилаётган кўргазмалар Каттақўрғон шаҳри тарихини, миллий анъаналарини ўзида намоён этганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Зеро, асрлар тарихига эга  бўлган Наврўз байрами томошаларида халқимизнинг қадимий урф-¬одатлари, миллий анъаналаримиз қайта тикланиб, янгича тус олади. 

Шу тариқа миллий меросларимиз авлодлар қалбига сингиб боради. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM