Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари Наврўз байрами муносабати билан ташкил қилинган кўргазмалар билан танишдилар.
Наврўз тантаналарида иштирок этаётган таълим соҳаси, соғлиқни сақлаш, маҳаллалар, ёшлар, хотин-қизлар, турли ташкилотлар вакиллари томонидан намойиш этилаётган кўргазмалар Каттақўрғон шаҳри тарихини, миллий анъаналарини ўзида намоён этганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Зеро, асрлар тарихига эга бўлган Наврўз байрами томошаларида халқимизнинг қадимий урф-¬одатлари, миллий анъаналаримиз қайта тикланиб, янгича тус олади.
Шу тариқа миллий меросларимиз авлодлар қалбига сингиб боради.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.