Events

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ: ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ҲАЁТНИНГ КАТТА ОСТОНАСИГА ИЛК ҚАДАМ

Бугун эрта тонгдан қўлларида гул, қалбларида каттагина ҳаяжон билан мактаб томон ошиқаётган ёшларни кўриб, беихтиёр ҳар биримизнинг ёдимизга мактаб билан боғлиқ илиқ хотиралар тушади. Ҳа, бугун барча мактабларда жарангла- ган “Сўнгги қўнғироқ” бахш этган бу ҳаяжон, бу қувончли лаҳзалар мактабни тамомлаб катта ҳаёт сари одимлаётган ёшларнинг қалбида ҳам бир умрга муҳрланади.

Image_tadbir: 

Аҳолини ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш

Жамиятнинг ҳар томонлама тараққий этиши фуқароларнинг билимли ва етук маънавиятли, ҳуқуқий онги ва билимларининг юксак даражада бўлиши билан боғлиқ. Фуқароларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмасликлари ёки амалдаги тартиб-қоидалардан хабардор эмасликлари  кўплаб тушунмовчиликларни келтириб чиқаради.
Шу мақсадда аҳолини ҳуқуқий онг ва маданиятини оширишга қаратилган учрашувлар ва давра суҳбатларининг ўтказилиши муҳим аҳамият касб этади.

Image_tadbir: 

2 СЕКТОР ЁШЛАРИ БИЛАН “БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС” ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“Бешта муҳим ташаббус” доирасида ёшлар ўртасида спорт ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Бугун 2 сектор ҳудудидаги маҳаллалар ёшлари билан ҳам шаҳар прокурори Ф.Эгамқулов ташаббуси билан  "Бешта муҳим ташаббус" тадбирлари доирасида спортнинг волейбол, мини футбол, стол тенниси ва шахмат-шашка мусобақалари ўтказилди.
Шунингдек, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида "Зукко китобхон" танловида ҳам ёшлар фаол иштирок этдилар.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM