Events

Хотин-қизлар ўртасидаги жиноятларнинг  сабаблари

Яқинда СамДУ  Каттақўрғон филиали талабалари билан шаҳар ИИБ ЖХХ ХПБ ХКМБ катта инспектори, майор З.Ахатова иштирокида ўтказилган давра суҳбати шу мавзуда бўлди. 
З.Ахатова талабалар билан суҳбат давомида хотин-қизлар ўртасида юзага келадиган жиноятлар ва уларнинг сабаблари, жиноятларни бартараф этиш чоралари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, талабалар ҳам бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Image_tadbir: 

САМДУ КАТТАҚЎРҒОН ФИЛИАЛИ ТАЛАБАЛАРИ ХОРАЗМДА

Яқинда Самарқанд шаҳрида олий таълим муассасалари ўртасида “Йилнинг энг фаол талабалари театр студиялари” танловининг вилоят босқичи ўтказилган эди. Унда муваффақиятли иштирок этган СамДУ Каттақўрғон филиали талабалари танлов ғолиби сифатида ҳудудий босқичга иштирок этиш учун йўлланмани нақд қилдилар. 
Айни дамда эса институт талабалари Хоразмда бўлиб ўтаётган танловда иштирок этмоқдалар.

Image_tadbir: 

Аҳолини ҳуқуқий онг ва маданиятини янада ошириш

Аҳолининг юксак ҳуқуқий билим ва малакага эга бўлишлари жамиятни ривожлантиришдаги муҳим омиллардан ҳисобланади. Шаҳар Адлия бўлими томонидан аҳоли билан бўлиб ўтаётган учрашувлар шу масалага қаратилган.
Яқинда  шаҳримиздаги “Ҳайдарчаман” маҳалласида ҳам Адлия бўлими томонидан аҳолини ҳуқуқий онг ва маданиятини янада оширишга қаратилган учрашув ташкил қилинди. 

Image_tadbir: 

“Ермачит” маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилди

Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар доирасида шаҳарни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладн, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳримиздаги маҳаллалар, кўчалар, корхона ва ташкилотлар, хонадонларда кенг кўламда ободончилик ишлари амалга оширилди.
Бугун шаҳримиздаги “Ермачит” маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, кўчалар текисланиб, йўл бўйларига гуллар экилди. Дарахтларга ишлов берилиб, ариқлар тозаланди.
Маҳаллада бу борадаги ишлар давом этади.

Image_tadbir: 

“Зукко китобхон” танлови

Беш ташаббус олимпиадаси доирасида ёшлар ўртасида китобхонликни  тарғиб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ўтказилаётган бир қатор тадбирлар ва танловлар шулар жумласидан.
Шу мақсадда  Ахборот кутубхона марказида “Зукко китобхон” танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Унда Амир Темур маҳалласининг "Адолат" жамоаси ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM