Events

MUDDATIDAN OLDIN TALABA BO'LDI!

Shahrimizdagi 6-umumta'lim maktabi 11-sinf o'quvchisi Nasrullayev Behruz Behzod o'g'li yillar davomida olgan bilimlarini amalda isbotlab, o'z qobiliyati va tirishqoqligi sababli muddatidan oldin talabalik baxtiga muyassar bo'ldi.
Tengdoshlari hali davlat imtihonlarini topshirib yurgan vaqtda u Toshkentdagi INHA Universitetiga muddatidan oldin o'qishga qabul qilindi.
Behruzning ota-onasi hamda ustozlarini qutlab uning kelgusidagi ishlariga omad tilab qolamiz.

Image_tadbir: 

Каттақўрғон шаҳрида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда Каттақўрғон шаҳрида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Image_tadbir: 

ТАЛАБАЛАР БИЛАН  СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ 

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали Бизнесни бошқариш ва ахборот технологиялари факультетида Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи  Ш.Қўчқорова, Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, С.Ҳалилова, Каттақўрғон шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, подполковник З.Ахатова, Ёшлар маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари А. Жабборов, ҳамда “Бизнесни бошқариш” кафедраси ўқитувчиси Ж.

Image_tadbir: 

Ингичкалик ёшлар Мунозара турнири вилоят босқичида қатнашди

Яқинда Самарқанд шаҳрида Беш ташаббус олимпиадаси тадбирлари доирасида Мунозара интеллектуал турнирининг Самарқанд вилояти босқичига старт берилган эди. Ўзининг билим ва интеллектуал салоҳияти билан ушбу босқичга қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган йигит ва қизлар қизғин беллашдилар.   
Қувонарлиси Мунозара интеллектуал турнири финалида Каттақўрғон шаҳар Ингичка қўрғончасидаги "Каттақўрғон" маҳалласи жамоаси ҳам фаол иштирок этди ва фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Image_tadbir: 

ШАҲАР ҲОКИМИ ЎЗ СЕКТОРИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗДИ

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова 1 секторда бўлди ва сектор аъзолари ҳамда сектордаги маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари билан йиғилиш ўтказди.
Сектор штаби бўлган “Навбаҳор” маҳалласида бўлиб ўтган йиғилишда дастлаб сектор аъзоларининг ва ҳоким ёрдамчиларининг ҳисоботлари эшитилди. Шаҳар ҳокими ҳисоботларни тинглаш давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳамда келгусида бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан зарур топшириқларни берди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM