Events

30 нафар ўқувчи ватанпарварлик синфига қабул қилинди

10 август куни 11-ИДУМдаги ҳарбий ватанпарварликка  ихтисослаштирилган синфга қабул қилиш бўйича 2- босқич синовлари ўтказилди. “Ўрикзор" маҳалласида бўлиб ўтган  синов натижалари шу куннинг ўзида эълон қилинди. 41 нафар ўқувчининг синовдан муваффақиятли ўтган 30 нафари ватанпарварлик синфига ўқишга қабул қилинди ва синф раҳбари тайинланди. Қувонарлиси ўқувчиларнинг 4 нафари қизлардан иборат.

Image_tadbir: 

Ҳарбийлар ва уларнинг оилалари тиббий кўрикдан ўтказилди

Куни кеча "Соғлом авлод учун" жамғармаси вилоят бўлими ташаббуси билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек нафақадаги пенсионерлар, фахрийлар билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. 

Image_tadbir: 

Вазифалар белгиланди

Бугун эрталабдан Каттақўрғон шаҳар 4-сектор штаби биносида ҳам шаҳардаги ташкилотлардан бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида иш бошланиб, сектор бўйича август ойида қилиниши лозим бўлган ишлар тақсимлаб берилди.

Image_tadbir: 

Ёшлар ишлари агентлиги кубоги

Шаҳримизнинг 4-сектор ҳудудидаги маҳаллалар кесимида 13-14 ёшли ўғил болалар ўртасида "Ёшлар ишлари агентлиги кубоги" учун спортнинг минифутбол тури бўйича мусобақанинг саралаш босқичи ўтказилди. Мусобақа давомида ёш футболчилар жамоалари ўзаро беллашдилар.

Image_tadbir: 

Ҳарбий ватанпарварлик синфларига қабул учун имтиҳонлар бўлиб ўтди

Бугун шаҳар "Дўстлик" ўйингоҳида 11- ИДУМ Ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган синфларига қабул имтиҳонларининг 1- босқич жисмоний тайёргарлик синовлари бўлиб ўтди. Мазкур синовлар Самарқанд вилоят Миллий гвардия бошқармасининг бевосита назорати ва иштирокида ҳамда шаҳар БЎСМ нинг яқин ҳамкорлигида ўтказилди.  Имтиҳонларнинг 1- босқичидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга 2 – босқичга иштирок этиш учун йўлланма берилди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM