Events

Айни пайтда

Каттақўрғон шаҳридаги 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!" шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Тадбир давомида мусиқа мактаби ўқувчиларининг ота-оналари ва уюшмаган ёшлар билан суҳбат ўтказилди. 
Шунингдек, тадбир иштирокчилари эътиборига Халқаро Ислом академияси докторанти Жаҳонгир Мелиқўзиев маърузаси ҳавола этилмоқда. 

Image_tadbir: 

Айни пайтда

Каттақўрғон шаҳридаги драма театрда ''Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик'' шиори остида тарғибот тадбири ўтказилмоқда.
Унда  сектор раҳбарлари ҳамда шаҳардаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, турли соҳа вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан  Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Илҳом Маърупов маърузасини тингламоқдалар.
Бугун шундай тадбирлар шаҳримиздаги маҳаллаларда, мактабларда ҳам бўлиб ўтади.

Image_tadbir: 

A.Temur mahallasida sodir etilgan jinoyatlar  muhokama qilindi

Kuni kecha shahrimizning A.Temur mahallasi binosida shahar 4-sektor shtabi a’zolari va Kattaqoʼrgʼon shahar Ichki ishlar bo'limi mas’ul xodimlari ishtirokida mazkur mahallada joriy yilning o'tgan 6 oyi davomida sodir etilgan jinoyatlarning muhokamasi bo'lib o'tdi. Ushbu o'tkazilgan muhokamada jinoyatlarning kelib chiqish sabablari va uning ayanchli oqibatlari hamda kelgusida mahallada jinoyatlarni oldini olish choralari to'g'risida aytib o‘tildi.

Image_tadbir: 

ТАБРИК

Аввал хабар берганимиздек, бугун Самарқанд шаҳрида “Фидойи ёшлар етакчиси” танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди. Қувонарлиси унда иштирок этган “Каттақўрғон” маҳалласи ёшлар етакчиси Меҳриддин Рахматов фахрли биринчи ўринни қўлга киритди ва ташкилий қўмитанинг диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди. 
Энди М.Рахматов республикада шаҳримиз шаънини ҳимоя қилади. Фаол ва ташаббускор ёшлар етакчиси Меҳриддин Рахматовга республика босқичида ҳам омад тилаймиз.

Image_tadbir: 

ТАЙИНЛОВ

Бойкалонов Қобил Ғайбуллаевич Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилоят бўлими раҳбарининг буйруғига асосан Республика Маънавит ва маърифат маркази  Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси раҳбари лавозимига тайинланди.
Ушбу вазифага тайинлангунга қадар Қ.Бойкалонов Каттақўрғон шаҳар Касб-ҳунарга ўқитиш марказида Маркетинг ва мониторинг бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM