30 нафар ўқувчи ватанпарварлик синфига қабул қилинди

Image_tadbir: 

10 август куни 11-ИДУМдаги ҳарбий ватанпарварликка  ихтисослаштирилган синфга қабул қилиш бўйича 2- босқич синовлари ўтказилди. “Ўрикзор" маҳалласида бўлиб ўтган  синов натижалари шу куннинг ўзида эълон қилинди. 41 нафар ўқувчининг синовдан муваффақиятли ўтган 30 нафари ватанпарварлик синфига ўқишга қабул қилинди ва синф раҳбари тайинланди. Қувонарлиси ўқувчиларнинг 4 нафари қизлардан иборат.
Бугунги кунда мактаб қошидаги 5 та ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган 7-11 синфларда жами 150 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                                                               

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM