Янгиликлар

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ РАҲБАРИ ЭНДИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРҚАНД ШАҲРИДА ДАВОМ ЭТТИРАДИ

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари сифатида фаолият юритиб келган Шоира Нуруллаева энди фаолиятини Самарқанд шаҳридаги Болалар шифохонаси бошлиғи вазифасида давом эттиради. 

Куни кеча бирлашмада бўлиб ўтган тадбирда жамоа Шоира Нуруллаеванинг раҳбарлик фаолияти давридаги салмоқли ишларини муносиб баҳоладилар..

ФЕСТИВАЛ ЁШЛАРНИНГ ЯНГИ ҚИРРАЛАРИНИ КАШФ ЭТМОҚДА

Мана икки кундирки  Самарқанд вилояти бўйлаб ёшлар фестивали доирасида  “Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида жуда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ёшлар ушбу тадбирлар, танловларда жуда фаол қатнашаётганликлари қувонарли албатта.
Самарқанд шаҳридаги “Family park” савдо мажмуасида “Картинг” мусобақаси, ёшлар ўртасида “Боулинг” мусобақаси ва  “Муз устида” ўйинларида ҳам айниқса ёшларнинг фаоллиги яққол кўринди.

Каттақўрғон шаҳар Ахборот-кутубхона марказида "Мунозара" турнири

“Янги Ўзбекистон ёшлари” бирлашайлик шиори остида шаҳримизда ҳам ёшлар билан турли кўринишдаги тадбирлар ўтказилмоқда. Танловлар, давра суҳбатлари, спорт мусобақалари, концерт дастурлари шулар жумласидан.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ИСТИРОҲАТ БОҒИДА ЦИРК ТОМОШАЛАРИ

Бугун шаҳримизда “Ёшлар фестивали” доирасида бўлиб ўтган кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, концерт дастурлари ёшларда ўзгача таъсурот уйғотди.

Айниқса бугун истироҳа боғида бўлиб ўтган кўнгилочар лойиҳалардаги цирк томошалари барчага манзур бўлди.

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ЁШЛАР ФЕСТИВАЛДА ФАОЛЛАР

Каттақўрғон шаҳар истироҳат боғида ўтказилган вилоятимиз бўйлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги “Ёшлар фестивали”да каттақўрғонлик фаол ёшлар, ҳарбийлар, уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM