ФЕСТИВАЛ ЁШЛАРНИНГ ЯНГИ ҚИРРАЛАРИНИ КАШФ ЭТМОҚДА

Мана икки кундирки  Самарқанд вилояти бўйлаб ёшлар фестивали доирасида  “Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида жуда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ёшлар ушбу тадбирлар, танловларда жуда фаол қатнашаётганликлари қувонарли албатта.
Самарқанд шаҳридаги “Family park” савдо мажмуасида “Картинг” мусобақаси, ёшлар ўртасида “Боулинг” мусобақаси ва  “Муз устида” ўйинларида ҳам айниқса ёшларнинг фаоллиги яққол кўринди.
“Муз устида” ўйинларда иштирок этган каттақўрғонлик ёшлардан Темур Абдуллаев 2 ўринни қўлга киритди ҳамда диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM