Айни вақтда юртимиз бўйлаб коронавирус касаллигини олдини олиш тадбирлари доирасида 10 июлдан бошлаб яна карантин чоралари кучайтирилди. Бу борада шаҳримизда ҳам муайян тартиб-қоидалар белгиланиб 10 июлдан бошлаб блок постлар ташкил этилди, шаҳарга кириш ва чиқиш йўлларида бетон тўсиқлар ўрнатилди. Ушбу тартиб шаҳарда эпидемик вазият юмшагунга қадар амалиётда бўлиши белгилаб қўйилди.