Ахборот хизмати

ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Президентимиз ташаббуси билан халқни эшитиш, мурожаатларни жойида ўрганиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида ўтказилаётган сайёр қабулларда аҳолининг муаммолари ўз ечимини топмоқда. Одамларнинг хоҳиш-истаклари рўёбга чиқмоқда.

МАЪРИФАТНИНГ ЧИРОҒИ СИЗ УСТОЗЛАР!

Ҳар бир инсон ҳаётда эришган муваффақияти ва ютуқлари учун устозларидан чексиз маннатдор бўлишлари шубҳасиз. Зеро, биз ёш авлодни маънан етук, тафаккур олами кенг ва билимли инсонлар этиб тарбиялаётган ўқитувчи-мураббийлар тимсолида эртанги кунимизнинг порлоқ келажагини ва Ватанимиз тараққиёти учун муносиб хизмат қилувчи йигит-қизларнинг бахтини кўрамиз.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВАНИНГ 1 ОКТЯБРЬ-ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Қадрли ва муҳтарам устозлар!
Ўз ҳаётини ёш авлодга таълим-тарбия беришдек шарафли ва машаққатли ишга бағишлаган  Сиз, азизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман.
Биз ўзимиздаги барча яхши фазилатлар, ҳаётимиз давомида қўлга киритган муваффақиятларимиз ва эришаётган барча ютуқларимизда Сизнинг муносиб ҳиссангиз борлигини юксак қадрлаймиз ва бунинг учун сиздан қарздормиз. 

НОМЗОДЛАР САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Сайловлар олди номзодларнинг ўз ҳудудларидаги сайловчилар билан учрашувлари сайловга оид қоидаларнинг амалдаги кўриниши ҳисобланади. Зеро, сайловолди ташвиқоти, энг аввало, номзодларнинг шахси, билим ва салоҳиятини сайловчилар олдида тўла намоён қилишга ҳамда дастурларининг асосий йўналишлари, мазмун-моҳияти, истиқболдаги режалари билан аҳолини яқиндан таништиришга, шунингдек, уларни ишонтиришга қаратилган муҳим восита десак тўғри бўлади.

“ГЎЗАЛКЕНТ” МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ 

 Шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Д.Ашуровнинг навбатдаги сайёр қабули “Гўзалкент” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда ушбу маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаролар ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.Учрашувда шунингдек 4-сектор раҳбари Д. Ашуровнинг сектор ҳудудида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳам эшитилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM