Янгиликлар

КАДРЛАРНИНГ МАЛАКАСИ ЮҚОРИ БЎЛИШИ КЕРАК

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан ўқув соати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасида маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунчиликни мазмун-моҳияти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 январь куни «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонунини имзолади. Ушбу қонун 14-декабрь куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 20-декабрда Сенат тасдиғидан ўтган эди.

НАВБАТДАГИ ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ

Айни вақтда юртимиз бўйлаб коронавирус касаллигини олдини олиш тадбирлари доирасида 10 июлдан бошлаб яна карантин чоралари кучайтирилди. Бу борада шаҳримизда ҳам муайян тартиб-қоидалар белгиланиб 10 июлдан бошлаб блок постлар ташкил этилди, шаҳарга кириш ва чиқиш йўлларида бетон тўсиқлар ўрнатилди. Ушбу тартиб шаҳарда эпидемик вазият юмшагунга қадар амалиётда бўлиши белгилаб қўйилди.

ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ МЕҲНАТИМИЗГА БОҒЛИҚ

Узоқ йиллик Хотин-қизлар қўмитасидаги фаолиятимдан келиб чиқиб шуни айтиш ўринлики, хотин-қизларни ижтимойи-иқтисодий муаммоларини ечишда Давлатимиз томонидан жуда ҳам кўп имкониятлар ва ёрдамлар кўрсатилган бўлсада, айрим масалаларни ижобий ечишда ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги бу борада бир қатор камчиликларни юзага келтирган. Юртбошимизнинг ташаббуслари билан 2020 йил 18 февралда қабул қилинган Фармон эса соҳада туб ўзгаришлар ясади.

БЕЗОРИЛИК ЖИНОЯТИ

Безорилик жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM