ТАБРИК
16.12.2023 - 14:41Самарқанд шаҳрида спортнинг гимнастика тури бўйича Президент кубоги учун ўтказилган Республика мусобоқасининг вилоят босқичида Каттақўрғон шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари фахрли 1-ўринни эгаллаб Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар. Шунингдек, "Камалак юлдузлари" ижодиёт фестивалида ҳам мактабнинг Хореография синфи ўқувчилари 1 ўринни эгаллаб республика босқичида иштирок этадиган бўлди.