7 та тикув машинкалари эгаларига топширилди

"Аёллар дафтари" орқали берилаётган ёрдамлар кўплаб ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар учун имконият эшигини очмоқда. Бугун 7 нафар каттақўрғонлик хотин-қизларга ҳам ана шундай имконият берилиб, Президентимизнинг 376-сонли "ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ОШИРИШ ВА САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда ташкил қилинган "Тикувчихона"ларга ишга жойлаштирилди. 

Дафтарда турган хотин-қизларга тикув машинкаларни тарқатиш тадбирида сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова келгусида хотин-қизлар ушбу имкониятдан унумли фойдаланишларини таъкидлади. Хотин-қизлар ҳам бу каби эътибор ва ғамхурлик учун миннатдорчиликларини билдирдилар.

Kattaqoʻrgʻon shahar hokimligi axborot xizmati.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM