Янгиликлар

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!

Бугун Каттақўрғон шаҳрида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ташкиллаштирилган юриш марафони “Соғлом ҳаётга ўн минг қадам!” шиори остида бўлиб ўтди.

ФИДОЙИ ВА ЖОНКУЯР ШИФОКОРЛАР

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб шарафли ва машаққатли касб эгалари бўлмиш тиббиёт ходимларининг касб байрамлари муносабати билан уларнинг хизматлари юксак эътироф этилмоқда.

ТАБРИК

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Инсон соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида Каттақўрғон шаҳар тиббиёт ходимларининг ўз зиммаларига юкланган вазифаларини фидойилик билан адо этаётганликлари алоҳида аҳамият касб этади.

ОИЛА – БАХТ ВА САОДАТ ҚЎРҒОНИДИР!

Ота-боболаримиз азал-азалдан оилани бахт ва саодат сари етакловчи муқаддас қўрғон сифатида эъзозлаганлар. Зеро, жамиятнинг ҳар бир аъзоси оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Агар оила мустаҳкам, тинч бўлса жамият барқарор бўлади. Оилада камол топаётган фарзандларнинг ҳар томонлама баркамол бўлишига имкон яратилади. Шу боис мамлакатимизда ҳар бир оиланинг тинч-осойишталиги, ҳамжиҳатлиги–юрт тинчлиги ва тараққиётини белгиловчи муҳим омил ҳисобланади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM