Янгиликлар

МУРОЖААТНОМАДАН ХУЛОСАЛАР: ЎЗБЕКИСТОН МУҲТАШАМ 10 ЙИЛЛИККА КИРИБ БОРМОҚДА

Парламент ва ҳукумат вакиллари президент мурожаатномаси бўйича муносабатини билдиришди. Молия вазири рақамли иқтисодиёт нега кераклигини тушунтирди.

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон янги босқичга ўтиши учун замин яратилганини билдирди. У бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси юзасидан ташкил этилган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида фикр билдирган, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ: АСОСИЙ ФИКРЛАР

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис аъзоларига анъанавий мурожаатномани ўқиб эшиттирди. «Газета.uz» давлат раҳбари билдирган фикр ва вазифаларни қисқача мазмунда баён этади.

2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили.

ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАШАББУСКОР!

Каттақўрғон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Раҳбар аёллар” клубининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди.

Клуб аъзолари - етакчи аёллар Президентимиз Ш.Мирзиёвнинг аёлларнинг давлат бошқарувида ролини ошириш бўйича қабул қилаётган қарорлари, сиёсат майдонида ўзбек аёлларининг улуши ошиб бораётганлиги ҳақида суҳбатлашдилар. Тараққиётга халал бераётган унсурлар - коррупция ва порахўрлик, бефарқлик иллатлари қораланди.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Каттақўрғон шаҳрида 2019 йилнинг январ-декабр ҳолатига қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди:

саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 288,8 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,6 фоизни ташкил этди.

қурилиш монтаж ишлари 87,8 млрд. сўмлик бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 136,4 фоизни ташкил этди.

ТОМСКДА ҲАЛОК БЎЛГАНЛАРДАН БИРИ КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИДАН ЭМАС. У КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДАГИ ҒАРИБМАЧИТ МАҲАЛЛАСИДА ЯШАГАН

Маҳалла раиси Зафар Тагаевнинг билдиришича, уни Россия Федерациясининг Томск шаҳрида ишлаш учун отаси чақирган. (Омон қолганлардан бири унинг отаси. У марҳумнинг онаси Зулпат Ҳасанованинг собиқ турмуш ўртоғи).

Марҳум Умид Каримович Ҳасанов оилада икки ўғил бир қизнинг тўнғичи бўлган. У шу пайтгача турмуш ўртоғи ҳамда икки нафар фарзанди билан (бир ўғил, бир қиз) Каттақўрғон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшаб келган. Юридик коллежни тугатган турмуш ўртоғи айни пайтда вақтинча ишсиз бўлган.

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM