Янгиликлар

Каттақўрғонда уйида гиёҳвандлик моддалари сақлаб келаётган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фуқаро мурожаатига асосан 26 апрель куни Каттақўрғон шаҳар Оқ олтин маҳалласида яшовчи П.Б. шаҳар ИИБга олиб келиниб, холислар иштирокида унинг ёни кўздан кечирилганда, чўнтагида 2 дона оқ рангли қоғоз бўлакларига солинган марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

АС Караев (1918 - 1988)

Анвар Караев айни ўн тўққиз ёшида 1937 йилда 68 нафар ҳамшаҳарлари билан армияга чақирилган ва ҳарбий хизматни Ленинград ҳарбий округига қарашли  отлиқ аскарлар полкида бошлаган.

ЖУРНАЛИСТЛАР, МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС -ТУР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Бугун шаҳримиздаги “Деҳқон” МЧЖ бозорида пресс-тур ташкил қилинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамкорлигида бўлиб ўтган тадбирда журналистлар, матбуот котиблари ва блогерлар иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлимига янги мудир тайинланди

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида шаҳарда халқ таълими тизимини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 
Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қўлдош Саидов сўзга чиқиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, олдинда турган муҳим вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтишди. 
Шундан сўнг ташкилий масала кўрилди.

УЧ НАФАР ҲАМШАҲРИМИЗ “МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНИ СОҲИБИГА АЙЛАНДИ 

Маълумки, Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган эди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM