УЧ НАФАР ҲАМШАҲРИМИЗ “МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНИ СОҲИБИГА АЙЛАНДИ 

Маълумки, Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган эди. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгаши “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида” қарорига кўра самарқандлик 57 нафар фахрийлар ушбу мукофотга муносиб топилдилар. 

Қувонарлиси улар орасида уч нафар ҳамшаҳримиз ҳам бор. Жумладан, узоқ йиллар таълим тизимида самарали хизмат қилган Баҳриддин Шомаматов ҳамда маҳалла фаоли Ботир Махмудов биринчи даражали, соғлиқни сақлаш тизими фидойиси, фахрийси Фазилат Абдуллаева иккинчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Самарали меҳнатларингизнинг мукофоти муборак бўлсин.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM