Янгиликлар

ДАВЛАТИМИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА КАТТА ЭЪТИБОР БЕРМОҚДА

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси мутасаддилигида ишчи гуруҳи тузилган эди.

МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ТИЗИМИ АМАЛДА  

2021 йилги "Обод маҳалла" давлат дастурига Каттақўрғон шаҳридаги "Оқ олтин" маҳалласи киритилган бўлиб, ушбу маҳалла ҳудудида яшовчи 50 нафар фуқаролар "Темир дафтар"га рўйхатга олинган. Кўрсатилган ёрдамлар натижасида бугунги кунда 32 нафар фуқаролар "Темир дафтар"дан чиқарилган. "Аёллар дафтари"га 78 нафар аёллар, "Ёшлар дафтари"га 46 нафар ёшлар киритилган.

ҚЎШНИНИНГ ҲАҚҚИ

Ватан бу бизнинг ҳовлимиздан, қўшнимиздан, маҳалламиздан бошланишини баъзида унутиб қўямиз. Остона хатлаб кўчага чиқишимиз билан хоҳлаймизми-йўқми тўғридаги ёки ён қўшнимизга кўзимиз тушади. Кўзлар бир-бирига тўқнашганда қалбимиздан нималар кечади?

ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ ҲАР ЎН ЙИЛДА БИР МАРТА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ТАҚОЗО ЭТАДИ

Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади. Шу боис, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ

15 май жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни сифатида эътироф этилади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланиб келади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM