ҚЎШНИНИНГ ҲАҚҚИ

Ватан бу бизнинг ҳовлимиздан, қўшнимиздан, маҳалламиздан бошланишини баъзида унутиб қўямиз. Остона хатлаб кўчага чиқишимиз билан хоҳлаймизми-йўқми тўғридаги ёки ён қўшнимизга кўзимиз тушади. Кўзлар бир-бирига тўқнашганда қалбимиздан нималар кечади?

Кўзларимиз самимий, хотиржам қувонадими ёки бир-биридан қочишга ҳаракат қиладими? Мана шу лаҳзаларда кечадиган ҳолатни аҳамияти бизларнинг икки дунёмизни обод ёки хатарли бўлишига сабаб бўла олишини ёки бизни яхши-ёмон кунимиздан биринчи бўлиб хабар топадиган ва ёрдам берадиган ана шу қўшнилар бўлишини баъзан унутиб қўямиз.

Ваҳоланки, Пайғамбаримиз набиий (с.а.в) “Қўшнингни ҳаққи – онангни ҳаққи” ёки “Қўшнисини ранжитган онасини ранжитган билан баробар”, - деб марҳамат қиладилар. Демак, ҳар биримиз ён қўшнимизни бизга не чоғли яқин эканлигини, уларни ранжитиб қўйишимиздан эҳтиёт бўлмоғимиз лозимлигини билиб қўйиш айни саодат деб ўйлаймиз. Аҳлоқ, одоб, интизом нормаларини бузиб, залолат, жаҳолат ботқоғига ботиб, зино, ўғрилик, наркотик моддалар савдоси, маст қилувчи ичимликлар ичишни касб қилиб, охир-оқибат “қора” курсига ўтириб, афсус ва надоматдан “йиғлаётган” кишиларнинг ҳам ён қўшниси – жон қўшниси бўлган-ку!

Ён қўшни – жон қўшни дейилган пурмаъно, ҳикматли, ажойиб сўзларни илгарилари ҳам эшитганмиз. Лекин бугун эшитиб қандайдир ўзгача қарашлар пайдо бўлиб, ён қўшнимизга эътиборни, ҳурматни кўпайтиришни истаб қолдик.

Буюк аждодларимиз сўзлари нақадар самимий, содда беғубор эканлигини бугун бутун дунё тан олмоқда. Тингланг бу абадий садо бўлади!

Ислом дунёсининг амири ҳазрати Умар р.а ҳар сафар қўй сўйсалар яҳудий бир қўшнисига қўйнинг энг яхши жойидан кесиб олиб бориб беришни буюрар эдилар. Чокарларидан бири сўради “Ҳазрат! Бу қўшнинггиз яҳудий бўлса, Оллоҳни билмаса, Расулуллоҳни билмаса, нима учун уни бунча сийлайсиз?” деганда, Ҳазрати Умар марҳамат қилдилар. “Қиёмат кунида Оллоҳ шу қўшнимдан Умар қандай одам эди, ундан розимисан?”, - деб сўрайди ўшанда шу қўшним мени яхши деса яхши – ёмон деса ёмонлар қаторида тураман.- деб жавоб қилдилар. Бас шундай экан, Азиз юртдошим ҳар биримиз қўшнимизни эъзозлашимиз қўлимиздан келганча уларга яхшилик қилмоғимиз зарур деб ўйлайман.

Комил инсон, яхши инсон ҳар доим қўшнисига хасад қилиб эмас, ҳавас қилиб яшайди.

Абдул Аҳад АБДУРАХИМОВ

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM