Бугун Каттақўрғон адабий муҳити ўзининг забардаст, серқирра ижодкорини йўқотди. Ўз ижоди ва бу борадаги самарали фаолияти билан узоқ йиллардан буён Каттақўрғон шаҳри ижодий муҳитида алоҳида ўрнига эга бўлган, театр арбоби, ижодкор Абдуазиз Ҳошимовни яқинлари, дўстлари сўнгги манзилга кузатдилар.