Янгиликлар

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН, ЯНГИ САЙЛОВ, ЯНГИ РАМЗ!

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан “Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбири ана шундай номланди.

Унда партиянинг шаҳар кенгаши депутатлари, партиянинг фаол аъзолари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“ОҚ -ОЛТИН” МАҲАЛЛАСИДАГИ “ОБОД МАҲАЛЛА” ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ҚАНДАЙ КЕТМОҚДА?

Шаҳримиздаги “Обод маҳалла” дастурига киритилган иккита маҳаллада 1-сектордаги “Оқ-олтин” ҳамда Ингичка шаҳарчасидаги 3-секторга қарашли “Нуробод” маҳаллаларида “Обод маҳалла” дастури доирасида қурилиш -таъмирлаш ишлари кетмоқда.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДАГИ ИЛК ОЛИЙГОҲ ОЧИЛДИ

Каттақўрғон шаҳри бой маданий-адабий мероси, юксак илмий салоҳияти билан республикада ўз ўрни ва нуфузига эга шаҳар. Шаҳардаги маънавий-маърифий муҳит, зиёлиларнинг кўплигига алоҳида эътибор қаратган шаҳар ҳокими Президентимиз билан учрашув чоғида Каттақўрғон шаҳрида инсититут очиш ҳақида таклиф берган эди. Қувонарлиси Давлатимиз Раҳбари ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган ҳолда бир эмас иккита институт очилишига рухсат берган эдилар.

ШАҲРИМИЗДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

Мамлакатимизда  ёш авлоднинг муносиб таълим - тарбия олишлари йўлидаги ишлар бугун таълим муассасалари фаолиятини яхшилаш билан бирга уларнинг сонини ҳам ошишига имкон бермоқда.

Шаҳримизда ҳам ушбу ислоҳотлар боис мактабгача таълим муассасаларининг моддий техник базаси яхшиланиб, барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Вилоят ҳокими Каттақўрғон шаҳридаги “Обод маҳалла” дастури борасидаги ишларни кўздан кечирди

“Обод маҳалла” дастурига кирган маҳаллаларда аҳолининг яхши яшаши учун ҳар томонлама шарт-шароитлар яратилган бўлиши, фуқароларнинг бандлиги билан боғлиқ масалалар, саломатлигини тиклаш,  ҳар бир оиладаги муаммо ўрганилиб бартараф этилган бўлиши лозим. Бу бугунги куннинг талаби.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM