Янгиликлар

Вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг каттақўрғонликлар билан навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг вилоят бўйлаб ўтказилаётган навбатдаги сайёр қабули Каттақўрғон туманида бўлиб ўтди. Унда Каттақўрғон шаҳри ва Каттақўрғон туманидан келган фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар.Қабул давомида вилоят сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси, бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам мурожаатчиларнинг муаммо ва масалаларини эшитдилар.

БОЛАЖОНЛАР ЯНА ҚАДРДОН МАКТАБЛАРИДА

Таътил тугаб болажонлар яна ўзларининг қадрдон мактабларига қайтдилар. Шу муносабат билан бугун барча таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

МАЪРИФАТ МАСКАНЛАРИДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЧАЛИНДИ

Бугун барча таълим муассасалари яна илмга чанқоқ ёшларни ўз бағрига олди.

Таътилдан сўнг қадрдон мактаблари остонасига қадам қўяётган ёшларнинг ҳаяжони, қувончи ўзгача.

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ДАГИ 140 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ДАРОМАД МАНБАИГА ЭГА БЎЛДИ

2 босқич “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни муаммоларини ҳал этиш мақсадида шаҳримизда ҳам белгиланган чора-тадбирлар асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хотин-қизларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, улар учун қулай даромад манбаи яратилмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM