МУСТАҚИЛЛИККА МУНОСИБ ТУҲФА  

Каттақўрғон шаҳар Электр тармоғлари корхонасининг Каттақўрғон туманида жойлашган подстанциясида янги ускуна ўрнатилди.

Шу вақтга қадар фойдаланиб келинган 60-70 йилларда қурилган эски ускуналар билан электр узатишда кўп муаммолар келиб чиқарди. Хитойдан келтирилган ушбу замонавий ускуна қуввати баландлиги, янгилиги ва замонавийлиги билан аҳолини электр энергияси билан таъминлашда анча қулайликлар яратади. 

125МВ трансформатор ўрнига ўрнатилган 200 МВ ли масофавий бошқариладиган трансформаторнинг ўрнатилиши қувват ошиши натижасида аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳиёжи қопланади ва электр узатишдаги узилишлар билан боғлиқ муаммолар ҳам бўлмайди.

Шунингдек, Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан яна битта 125 МВ ли трансформатор ўрнатилиши албатта, шаҳар ва Каттақўрғон туман аҳолиси учун жуда катта қулайлик бўлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM