Янгиликлар

ДИЛЛАРНИ ШОД ЭТИБ

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан шаҳримиздаги имконияти чекланган инсонларга меҳр ва саховат улашилди. Ушбу хайрли тадбирларда ҳарбийлар ҳам жуда фаол иштирок этдилар.

МЕҲР УЛАШИБ

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан шаҳримизда ҳам “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” шиори остида хайр-саховат тадбирлари бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари шаҳримиздаги имконияти чекланган фуқароларнинг хонадонларида бўлдилар.       

КАТТАҚЎРҒОНЛИК МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ ЖИЗЗАХЛИК ҲАМКАСБЛАРИ БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШДИЛАР

Маҳалла - жамиятнинг юзи ва виждони. Шу боисдан бугун маҳалла тизимига жуда катта эътибор қаратилиб, улкан имкониятлар яратилди. Буни кейинги йилларда шаҳримиздаги маҳаллаларда яратилган шарт-шароитлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова “ 3 декабрь – халқаро ногиронлар куни” муносабати билан табрик йўллади:

Азиз ҳамшаҳарларим!
1992 йилда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеяси қарорига биноан ҳар йили халқаро ногиронлар куни нишонланади. Бундан асосий мақсад бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам амалга оширилаётган дастур ва лойиҳаларда ногиронлиги бўлган кишиларни  бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

УЙИДА ЯККА ТАРТИБДА ТАЪЛИМ ОЛУВЧИ ЎҚУВЧИЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Бугун, 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни. Бир неча кундирки ушбу кун муносабати билан имконияти чекланган ҳамшаҳарларимизнинг ҳолидан хабар олинмоқда. Шаҳримиздаги саховатпеша инсонлар улар учун бир пиёла чой устида байрам тадбирлари ўтказмоқда. Жумладан, куни кеча ана шундай саховатли ҳамшаҳримиз томонидан кўришда нуқсони бўлган 50 дан ортиқ фуқаролар учун байрам дастурхони ёзилиб, совға -саломлар улашилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM