Янгиликлар

Tadbirkorlarga qonunchilikdagi yangiliklar yetkazildi

Bugun 2021 yil 07 dekabr kuni Kattaqoʼrgʼon shahar hokimligi majlislar zalida Kattaqoʼrgʼon shahridagi tadbirkorlik subyektlari ishtirokida O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 04-oktyabrdagi “Chakana savdo va xizmat ko‘rsatish sohasida nazorat-kassa texnikasidan foydalanishni takomillashtirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PQ-5252-sonli qarori ijrosi yuzasidan seminar oʼtkazildi.

Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган.  Мамлакатимизда азал азалдан оила муқаддас қўрғон сифатида эъзозлаб келинган. Зеро, инсон қалбида аҳиллик, меҳр-оқибат туйғулари, илм-маърифатга ташна бўлиш кўникамаси, аввало шу даргоҳда шакллана бошлайди ва шахснинг ўз ҳаёт йўлини топишда, белгилашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

13-15 ДЕКАБРЬ КУНЛАРИ ҲАВО ҲАРОРАТИ ПАСАЙИШИ КУТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология марказининг жорий йил 9 декабрдаги 380-011457-сонли ахборот хабарномасига кўра 12-15 декабрь кунлари касбий денгизи ҳудудларига нам ҳаво ва урал ҳудудларида ҳосил бўлган об- ҳаво массалари республикамиз ҳудудига кириб келиши натижасида, республика бўйича ҳаво ҳарорати 8-10 С гача пасайиши кутилмоқда.

МОЛИЯЧИЛАР ҲАМ ШАҲРИМИЗНИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШИДА ФАОЛЛАР

Президентимиз ташаббуси билан “Яшил ҳудуд” умумиллий ҳаракати доирасида шаҳримизда ҳам кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Маҳаллалар атрофи, марказий ва ички кўчалар бўйлари, хонадонлар атрофига арча, манзарали ва мевали дарахтлар ўтқазилди.

МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ ПРЕСС-ТУР ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИДА БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан шаҳар Халқ таълими бўлимида матбуот котиблари иштирокида пресс-тур ўтказилди.

Унда шаҳар Халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими ҳамда шаҳримиздаги мактабларнинг матбуот котиблари иштирок этди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM