Янгиликлар

ЯНГИ ЙИЛДА ҲАР БИР ПЕДАГОГ ИШИГА ЯНГИЧА ЁНДАШИШИ ЛОЗИМ

Йил якунида ҳар бир соҳада эришилган  ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинади ва келгусидаги режалар ва вазифалар белгилаб олинади. Жумладан,  шаҳримиздаги 11-ИДУМ да ҳам мактаб раҳбарияти ва педагогик жамоаси иштирокида бўлиб ўтган йил якунлари сарҳисобида ўтган йилда ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия бериш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

НАВБАТДАГИ ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан сектор ҳудудидаги "Ноқис" маҳалласида тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ёшлар ва фуқароларнинг тадбиркорлик қилиш учун кредит ажратиш, ишга жойлашиш, “Ёшлар дафтари”га киритиш ва бошқа масалалар бўйича жами 12 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 3 тасига жойида тушунтириш берилиб, 4 таси жойида ижобий ҳал этилди.

СЕССИЯДА 2 ТА МАСАЛА КЎРИЛДИ

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ КАТТАҚЎРҒОНЛИК БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ

Яқинлашиб келаётган Янги йилни каттақўрғонликлар ҳам ўзгача руҳда кутиб олмоқдалар. Айниқса болажонларнинг қувончи чексиз.

Куни кеча шаҳримиздаги “Ниҳол” тадбирлар масканида болажонлар учун ташкил қилинган байрам тадбирида бу янада яққол намоён бўлди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM