Янгиликлар

“ДАМАРИҚ” МАҲАЛЛАСИДА УЧРАШУВ

Каттақўрғон шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги 1 сектор ҳудудидаги "Дамариқ" маҳалласида мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда ёшлардан тадбиркорлик қилиш учун кредит ажратиш, ишга жойлашиш, “Ёшлар дафтари”га киритиш ва бошқа масалалар бўйича жами 10 та мурожаатлар келиб тушди.

“ЗАКОВАТ” БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Шаҳримиздаги 11-ИДУМ да бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйинида финалга чиққан 4 та жамоа иштирок этди. Танловда “Математиклар” жамоаси -7 балл, “Тарих” жамоаси -5 балл, “Она тили” жамоаси -5 балл ҳамда “Амалий фанлар” жамоаси – 3 балга муносиб топилди.

Ғолиб бўлган “Математиклар” жамоасининг ютуғи эътироф этилди.   

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА УЧИНЧИ БОСҚИЧДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚАНДАЙ МЕЗОНЛАР БЎЙИЧА КИРИТИЛАДИ?

Президентимиз томонидан йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” кўплаб ишсиз, ижтимоий кўмакка муҳтож хотин- қизлар учун  имкониятлар яратди. Шаҳримизда ҳам хатлов натижасида дафтарга киритилган хотин-қизларга белгиланган 9 та йўналиш бўйича моддий ва маънавий кўмак берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM