Матбуот ва ОАВ ходимлари куни олдидан веломарафон ўтказилди
25.06.2022 - 09:55Бугун эрта тонгдан шаҳар дарвозаси олдидан бошланган веломарафон матбуот ва ОАВ ходимлари кунига бағишланди. Шаҳар ҳокими ташаббуси билан ўтказилган марафонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар, матбуот котиблари, ижодкорлар, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари, турли соҳа вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.
Веломарафон Амир Темур кўчаси бўйлаб шаҳар дарвозаси олдидан бошланиб шаҳар марказий ўйингоҳига қадар давом этди.