Янгиликлар
Гиёҳвандлик аср вабоси
16.02.2023 - 10:41Гиёҳвандлик аср вабоси сифатида тан олинган иллатдир. Ушбу иллат таъсирига айниқса, ёшларнинг тушиб қолиши ҳақиқий фожеа.
Шаҳримиздаги “Ҳайдарчаман” маҳалласи ёшлар етакчиси С.Ҳамидов ҳамда шаҳар маданият бўлими ходими Ж.Пулатовлар томонидан 6 умумтаълим мактабида ўтказилган тарғибот тадбири давомида бу ҳақида тушунтириш берилди.
Болалар масалалари бўйича комиссия аъзолари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди
15.02.2023 - 17:55Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси – ЮНИСЕФ ташкилотининг роли ҳар бир ҳудудда яшаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда тегишли минтақавий ва миллий дастурлар ёрдамида болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг тўлиқ ва уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Шаҳар ҳокимини қабули ўтказилди
15.02.2023 - 14:33Бугун шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатлари ўрганилди.
Уй-жой олиш, соғлиғини тиклашда моддий ёрдам, мол-мулк, оилавий ва бошқа масалалар бўйича тушган мурожаатларнинг 7 тасига тушунтириш берилди. 4 таси жойида ҳал этилди. Шунингдек, муддат талаб этадиган қолган мурожаатларни ижросини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига топшириқлар берилди.
Boburga ehtirom
15.02.2023 - 11:37Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Kattaqo'rg'on shahar ixtisoslashtirilgan maktabida o'zbek adabiyotining yirik namoyondalaridan biri, shoh va shoir, adib, olim, sarkarda, yirik davlat arbobi Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 540 yilligi munosabati bilan "Boburga ehtirom" deb nomlangan adabiy kecha o'tkazildi. Uni maktab direktori Javlon Abdullayev ochib berdi.