Х А Б А Р Н О М А

Ҳурматли Каттақўрғон шаҳри ва Ингичка қўрғончаси  аҳли!
2020 йил январь ойидан эътиборан Ўзбекистон Республикаси янги таҳриридаги  Солиқ Кодексининг 423 – ва  440 – моддаларига асосан жисмоний шахсларга тегишли турар ва нотурар жойлари учун  ҳисобланган мол-мулк солиғини Маҳаллий бюджетнинг – 1000228600184063131101093 - ҳисоб рақамига ва ер солиғини  Маҳаллий бюджетнинг - 1000228609184063131204093 - ҳисоб рақамига, тенг улушларда, биринчи тўлов муддати 15 – апрелга қадар ва иккинчи  тўлов муддати 15 октябрга қадар қилиб белгиланганди. 
Шу муносабат билан ушбу муддатгача ўзингизга қулай бўлган исталган Банк муассасалари, МИБ, Ягона Дарча, Нотариус идоралари ҳузуридаги  ёки бошқа банк кассалари орқали; нақд пул ёки нақд пулсиз , пул кўчириш ва пластик картаси орқали тўлаб боришингиз мумкин. Белгиланган муддатдан ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қонунда белгиланган миқдорида устама (пеня) ҳисобланади. 
Ўз вақтида тўланмаган солиқ суммаси ҳисобланган устама (пеня) суммаси билан мажбурий ундирувга қаратилиши, 2020 йилда солиқ юкининг кескин ошиб кетмаслиги учун ҳисобланган солиқ суммаси 2019 йилда ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 баробаридан ортиқ оширилмаслиги белгиланганлиги тўғрисида маълум қиламиз.  
Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси, Матбуот хизмати

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM