МУЗЕЙДА БИР КУН

Юртбошимиз томонидан ёшларни маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни оммалаштириш, санъат ва маданият масканларига жалб қилган ҳолда ёшлар қалбида санъатга муҳаббат туйғусини уйғотиш борасидаги вазифалар белгиланган 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

Биринчи муҳим ташаббус, яъни ёшларни маданият ва санъат масканларига жалб этиш мақсадида тасдиқланган Йўл харитаси ҳамда вилоят Маданият, Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигидаги режага кўра “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари музейда” лойиҳаси асосида шаҳар тарих музейига шаҳримиздаги 2-умумаълим мактаби ўқувчиларининг ташрифи ташкиллаштирилди.

Ташриф давомида ўқувчилар музейдаги табиат, археология, миллий ҳунармандчилик, мустақиллик, “Самарқанд кеча ва бугун”, миллий либослар ва тасвирий санъат бўлимларидаги экспонатларнинг тарихи билан яқиндан танишдилар.

Албатта бундай ташрифлар ўқувчи-ёшларда шаҳримизнинг маданий-маънавий ҳаёти, миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз билан танишиш, миллий ва маданий бойликларимизни асраш билан бирга уларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM