“ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ”ДАН СОВҒА: КАТТАҚЎРҒОНДА ЯНГИ ОФИС ОЧИЛДИ

Каттақўрғон шаҳрида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича яна бир қулайлик яратилди.

Куни кеча шаҳарда “Ўзбектелеком” акционерлик компаниясининг “Uzonline”, “Uzmobile”, IPTV, IP-телефония каби ўндан ортиқ хизматларига уланиш ҳамда техник хизматидан фойдаланишга имкон берадиган янги офис очилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, айни вақтда рақамли станциялар орқали 7400 нафар абонентга телефон, интернет ва IPTV хизматлари учун ўтган 9 ойда 1 840,6 миллион сўм сарфланган.

Ўтмишдаги йирик станциялардан фарқи ўлароқ, мазкур ихчам телекоммуникация мосламалари билан жиҳозланган янги офис - 5-АТС биноси фаолияти учун қарийб 100 километрга яқин оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди, 5 дона MSAN русумли станциялар ўрнатилди.

Буларнинг барчаси каттақўрғонликларга замонавий технологиялар асосидаги сифатли телекоммуникация тизимидан фойдаланиш учун яна бир қулайлик яратади.

Очилиш маросимида шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов иштирок этди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM