АРХИВ 100 ЁШДА

Дунёнинг барча мамлакатларида ўзининг миллатига оид ҳужжатларини сақлаш ва келажак авлодга етказиш мақсадида архив тизими яратилган. Тарихда кўҳна Ўзбекистонда 1918 йил 1 июнда ҳукумат томонидан эълон қилинган “Архив ишини қайта қуриш ва марказлаштириш тўғрисида’’ги декретдан сўнг барча архивлар марказлаштирилган. Мазкур декретга асосан Республиканинг Ягона Давлат Архив Фонди ташкил этилган. Уни Туркистон Республикаси Архив иши бошқармаси бошқарган.

 1919 йил 15 ноябрдан бу бошқарма Архив иши марказий бошқармасига айлантирилиб, 100 йилдирки соҳада жудда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Бугун “Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги архивлар ходимлари шу сана муносабати билан турли тадбирлар ташкил этяпти. Албатта ҳозирги муассаса ўтмишдаги архивдан тубдан фарқ қилади. Замонавий коммуникацион тизим, электронлаштирилган ахборот хизмати орқали кенг ва шинам биноларда етук мутахассислар ҳозирги  архив ишини маҳорат билан ташкил этишяпти.
Яқинда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг  бир асрлик байрами муносабати билан Каттақўрғон шаҳар давлат архиви ишчи ходимлари  “Очиқ эшиклар” куни ўтказди.


 


Тадбирга нуронийлар, маҳалла фаоллари ва фахрийлари, Педагогика коллежи ўқувчилари, ўқитувчилари таклиф этилдилар. Унда меҳмонларга муассасада хужжатларни сақлаш қоидалари ҳақида маълумот берилди. Иштирокчилар архивда сақланаётган муҳим – тарихнинг ўтмишдаги ва  кечаги ҳаёти ҳақида хабар берувчи тарихий хужжатлар билан танишдилар. 


Байрам сўнгида ташкилот жамоаси “Меҳржон” маҳалласида яшовчи, ёши  юздан ошган табаррук отахон Раҳматилло Сатторов хонадонига бориб, унинг  холидан хабар олди.
Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ибрагимов қатнашди.
Жамшид НОСИРОВ

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM