МУЗОКАРАЛАР ХАЛ ҚИЛУВЧИ БОСҚИЧГА ЧИҚДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Хитой Халқ Республикасидан келган делегация Ингичка Қўрғончасида вольфрам ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш ниятини билдирган эди. 
Каттақўрғон шаҳрида, кейинчалик Ҳукуматнинг тегишли тизимларида мутахассислар иштирогида ўтказилган музокаралар натижасида инвестицион хамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилганди.
Бугун Хитойнинг ишбилармон доира вакиллари иштирокида  Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасида вольфрам қазиб олиш бўйича навбатдаги музокаралар ўтказилди.
Унда Ўзбекистон томондан қўмита раисининг биринчи ўринбосари Аъзам Қодирхўжаев раҳбарлигидаги мутахассислар гуруҳи, шунингдек шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов иштирок этди.
Хитойлик тадбиркорлар ўзлари манфаатини ҳимоя қилаётган фирма фаолияти, унинг молиявий имконлари ҳамда инвестицион,  экспорт салоҳияти ва инвестор сифатида ўз имкониятлари тўғрисида тақдимот ўтказишди.
Мазкур музокаралар бўйича келишувга эришилса, Ингичкада  хорижий сармоя иштирогидаги энг йирик корхона ишга тушган бўлади. 
Воқеалар ривожини кузатамиз.

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM