Қ А Р О Р  ЛОЙИҲАСИ

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг

Қ А Р О Р  ЛОЙИҲАСИ

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 июндаги ““Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3898сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Гузалкент маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган 24-ҳарбийлар шаҳарчаси чегараси ҳудудида янги маҳалла фуқаролари йиғини ташкил этиш ҳамда янги ташкил этилаётган маҳалла фуқаролари йиғинига Ватанпарвар маҳалла фуқаролари йиғини деб ном бериш тўғрисида тўғрисида”ги тақдимномаси хақида

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3898сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги № 48-сонли “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  қарори, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг  6- моддаси, “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига асосан ҳамда 02855 ҳарбий қисм маъмуриятининг 2019 йил 24 майдаги “Каттақўрғон шаҳар 24-ҳарбийлар шаҳарчасида маҳалла фуқаролар йиғини тузиш ҳақида”ги 844-сонли хати, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг янги маҳалла тузиш бўйича берган илтимосномасини ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24 моддасини инобатга олиб, халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг Каттақўрғон шаҳар Гузалкент маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган  24-ҳарбийлар шаҳарчаси чегараси ҳудудида янги маҳалла фуқаролари йиғинини ташкил этиш ҳамда  янги ташкил этилаётган маҳалла фуқаролари йиғинига Ватанпарвар маҳалла фуқаролари йиғини деб ном бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
  2. Каттақўрғон шаҳар Гузалкент ҳамда Ватанпарвар маҳалла фуқаролари йиғинларининг географик жойлашуви (чегаралари), аҳоли, хонадон ва оила сонлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 10 кун муддатда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (И.Маматов), “Маҳалла” жамоат фонди шаҳар бўлинмаси (Ш.Султонов)лар 02855 ҳарбий қсм маъмурияти билан биргалида Ватанпарвар маҳалла фуқаролар йиғинини бинолар, инвентар мебель жиҳозлари, компьютер жамланмалари билан таъминлаш вазифалари топширилсин.
  4. 10 кун муддатда шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (Ш.Жиянмуратов)га янгидан ташкил қилинаётган Ватанпарвар маҳалла фуқаролар йиғинига раис,масъул котиб, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис штатлар бирликлари ажратиш ҳамда шаҳар бюджетига тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
  5. Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими (О.Мухаммадиев)га;
  • Ватанпарвар маҳалла фуқаролар йиғинига  профилактика (катта) инспекторлари ҳамда уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари штат бирликларини ажратиш вазифаси юклатилсин. 
  1. Шаҳар Давлат хизматлари маркази (Ш.Абдуллаев), шаҳар статистика бўлими (М.Муминов) Ватанпарвар маҳалла фуқаролар йиғинини рўйхатдан ўтказиш ва маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  2. Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси (Т.Хамидов)га

       - 1 ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунига риоя этган ҳолда Ватанпарвар маҳалла фуқаролари йиғинида сайлов ўтказиш вазифаси юклатилсин. 

8.  Шаҳар ички ишлар бўлими (О.Мухаммадиев)га Ватанпарвар маҳалла фуқаролар йиғинининг юмалоқ муҳри ва штампларини тайёрлашга рухсат бериш вазифаси топширилсин.

  9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Ушбу қарор ижросини таъминлаш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Петрова) ва шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари (И.Маматов) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                                        М.Хашимов

 

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM