ХАЙРЛИ ИШ ДУО БИЛАН БОШЛАНДИ

14 -умумтаълим мактабидаги шаҳримиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида дарахт ўтқазишдек хайрли иш кексаларнинг дуоси билан бошланди. Шаҳар ҳокимлиги вакиллари, таълим ходимлари ҳамда фахрий устозлар азалдан халқимизда қадрият бўлган фарзандларга атаб дарахт экиш тадбири бугун янада кенг қулоч ёяётгани, ушбу саъй-ҳаракатлар билан ҳудудлар янада обод ва кўкалам бўлаётганлигини таъкидладилар.  

Яхши ният билан мактаб ҳудудига 100 дан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM