ОИЛА-МУҚАДДАС ДАРГОҲ ! 

Каттақўрғон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлимида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни низоли ва ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш анъанага айланиб бормоқда. Қанчадан қанча оилаларнинг бу даргоҳдан ярашиб, кўзда қувонч  билан қайтаётганлиги айни ҳақиқатдир. Оила муқаддас даргоҳ эканлигини айниқса ёш оилаларга сингдириб келаётган, шундай савобли ишларни бошида турган мутасадди инсонларнинг сай- ҳаракатларини ҳамшаҳарларимиз юқори баҳолашади.

Бугун оила масалалари Давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Оила- муқаддас қўрғон, оила- жамият пойдевори, уни асраб авайлаш лозимлиги такрор ва такрор ёшларга ўргатиб келинмокда. Оилалар моддий бойлик асосида эмас балки, маънавий бойлик асосида қурилса нур устига аъло нур бўлар эди.

Дейдиларки, ҳар қандай йўлнинг энг яхшиси оилага элтувчи йўлдир.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM