Маҳалла тизимининг фаол ходимлари эътироф этилди

22 март-Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан шаҳримиздаги маҳаллалар ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди.

Унда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда сектор раҳбарлари соҳа ходимларини касб байрамлари билан муборакбод этдилар. Шаҳар ҳокими тадбир иштирокчиларини қутлар экан, кейинги йилларда маҳалла тизимида амалга оширилган ишлар, янги тизим асосида  ташкил этилган еттилик фаолиятининг аҳоли турмуш даражасини яхшилашдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида фидойи маҳалла раисларига ташаккурномалар тақдим этилди ҳамда яқинда “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланган Амир Темур маҳалласи раиси Анвар Ҳусановни ушбу эътироф билан муборакбод этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM