Мактаб- маънавият ва маърифат ўчоғи

Юртимизда таълим-тарбия масаласи Давлатимиз олдида турган долзарб масала ҳисобланади. Бу эса мактаб, оила, маҳалла, кенг жамоатчиликдан юксак масъулият талаб қилади. Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова томонидан шаҳримиздаги умумтаълим мактабларини ўрганиш давомида бу борадаги муҳим вазифалар белгилаб олинмоқда.

Жумладан бугун шаҳар ҳокими 3 - умумтаълим мактабида бўлиб, дастлаб ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Педагогларни ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиши, ёш авлодга таълим-тарбия беришдек шарафли ишнинг масъулиятини дилдан ҳис қилиши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, шаҳар ҳокими 5 “А”-синфидаги ўқувчиларнинг давоматини ўрганди. Ўқувчиларнинг дарс машғулотларини бориши, яратилган шарт-шароитлар борасидаги фикрларини эшитди.

Шаҳар ҳокимининг мактаблар бўйлаб ўрганишлари давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                                 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM